ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. GM Uzbekistan ижтимоий тармоқларда автомобил нархини тўлаш турларига аниқлик киритди.
Хабарда келтирилишича, жисмоний шахсларга автомобил етказиб бериш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
— Жисмоний шахсларга тижорат банклари томонидан автомобилни харид қилиш учун бериладиган истеъмол кредити ҳисобидан ёки жисмоний шахсларнинг омонат (депозит) ҳисоб рақамларидаги маблағлардан пул ўтказиш йўли орқали;
— Фақатгина харидор номига расмийлаштирилган жисмоний шахснинг пластик карточкаси орқали.
Юридик шахсларга автомобилни етказиб бериш қуйидагича амалга оширилади:
— Юридик шахсларнинг банклардаги депозит ҳисоб рақамларидан, пул маблағларини қонунда белгиланган тартибда пул ўтказиш йўли орқали;
— Тижорат банклари томонидан юридик шахсларга ёки якка тадбиркорларга автомобил харид қилиш учун берилган кредит ҳисобидан, ссуда ҳисоб рақамларидаги маблағлардан пул ўтказиш йўли орқали.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.