Ўзбекистон сиртқи ва кечки таълимни тиклашни режалаштирмоқда

© SputnikПреподаватель читает лекцию студентам
Преподаватель читает лекцию студентам - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу йил учта университетга сиртқи таълим шакли учун рухсат берилди

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ўзбекистон Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги республика олийгоҳларида сиртқи ва кечки таълимни тиклаш масаласини ўрганмоқда, деб хабар берди "Подробно.уз".

Студенты биологического факультета Московского государственного университета им. М.В. Ломоносова во время лекции - Sputnik Ўзбекистон
Олий таълим вазирлиги: стипендия тўлаш тартибига ҳозирча ўзгартириш киритилмайди

"Сиртқи таълим масаласи бўйича иш олиб борилмоқда", — деди олий ва ўрта-махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Иномжон Мажидов.

Ўзбекистонда сиртқи таълим тизими 2004 йилда тўхтатилганди. Мажидовнинг айтишича, бундай қарор қабул қилинишига таълим "сифати таъминланмаганлиги" сабаб бўлган.

"Барча нарса методология, методика, техника тегишли даражага етказилганида буни жорий этамиз. Кечки таълим шакли анча ўзига жалб этади", — деган Мажидов.

Эслатиб ўтамиз, бу йил учта университетга сиртқи таълим шакли учун рухсат берилди. Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус сиртқи бўлимига 100 нафар, Навоий давлат кончилик институтининг махсус сиртқи бўлимига 90 нафар ҳамда Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг махсус сиртқи бўлимига 80 нафар талабани қабул қилиш кўзда тутилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0