ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. 6 июнь куни Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Рустам Азимов бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимдан озод этилгани ҳақида хабар қилган эдик.
Кечанинг ўзида ўзбек ОАВларида Рустам Азимов "Ўзбекинвест" компаниясига раҳбар этиб тайинлангани ҳақида хабар тарқалган эди.
Компания матбуот-хизмати билан боғланганимизда, хабарни расман сал кечроқ тасдиқлашларини маълум қилишган эди.
Мана бугун компания расмий сайтида бу маълумот расман тасдиқланди.
"Рустам Содиқович Азимов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 6-июндаги қарори билан "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компаниясининг бош директори этиб тайинланди", — деб хабар қилди компания матбуот-хизмати.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.