ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Рустам Азимов "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компаниясига раҳбар этиб тайинланди. деб хабар қилмоқда ўзбек ОАВ.
Компания матбуот-хизмати ушбу хабарни инкор этмади, балки сал кечроқ бу ҳақда батафсил маълумот беришини маълум қилди.
Илгарироқ шу вақтгача Ўзбекистон бош вазири ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган Рустам Азимов ўз лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар қилган эдик.
Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекинвест" компаниясига 2005-йил 28-сентябрдан бери Фахриддин Саидаҳмедов раҳбарлик қилиб келаётган эди.
Рустам Азимов компанияда қандай вазифаларни бажаради?
Компания Устави билан берилган ваколатлар доирасида умумий раҳбарликни амалга оширади ва Компанияга юклатилган барча вазифаларнинг бажарилиши учун жавобгар ҳисобланади;
— Компания мулкини бошқаради;
— шартномалар, келишувлар, шу жумладан, меҳнат шартномаларини тузади;
— ишончномалар беради;
— Компания фаолиятига боғлиқ бошқа масалаларни кўриб чиқади ва қарор қабул қилади.
Компания Устави билан берилган ваколатлар доирасида умумий раҳбарликни амалга оширади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.