ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Китоб тақдимот маросими Қозоғистон теле ва радиоканалларида бевосита намойиш этилди ва у жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотди, деб хабар берди ШҲТ котибияти.
Китобда ШҲТнинг ташкил этилиш ва шаклланиш жараёни, ташкилотга аъзо давлатларнинг кўп томонлама ҳамкорлиги тарихи ёритиб берилган. Унда ташкилотнинг асосий йўналишлари, тузилмаси ШҲТ органларининг вазифалари ҳақида батафсил маълумот берилган.
Унда ўтган 15 йил давомида аъзо давлатлар етакчилари ва ҳукумат раҳбарларининг барча учрашувлари, қабул қилинган қарорлар ва ҳужжатлар хронологик тартибда келтирилган.
Минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик, терроризм, сепаратизм ва экстремизм, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси, трансчегаравий уюшган жиноятчилик масалаларига китобда алоҳида боб ажратилган.
Китобдан шунингдек, асосий ҳужжатлар матнлари, ШҲТнинг 2025 йилгача тараққиёт стратегияси ва "ШҲТ оиласи"нинг 18 мамлакати ҳақидаги статистик маълумотлар ўрин олган.
Китоб сиёсатчи ва дипломатлар, ўқитувчилар, сиёсатга қизиқувчи талаба ва аспирантлар ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.