ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Рошино аэропортида Тошкент шаҳридан келган йўловчидан қурутилган мевалар, ёнғоқлар ва сабзавотлар олиб қўйилди. Бу ҳақда Россия қишлоқ хўжалик назорати матбуот хизмати хабар берди.
Тюмен вилояти Россия қишлоқ хўжалик назорати бошқармаси ходимлари баҳор кунлари кириб келиши билан Рошино аэропортида 12 та фитосанитария қоидаларни бузиш ҳолатлари аниқланган.
Ўзбекистондан келган йўловчи қул юклари кўрикдан ўтказилганда, олиб кириш учун тақиқланган қуруқ мевалар, сабзавотлар, ёнғоқлар ҳамда декоратив ўсимлик кўчатлар борлиги аниқланди.
Олиб қўйилган маҳсулотлар ёқиб юбориш усули билан йўқ қилинди. Қоидабузарларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.