Путин Россия фуқаролигини олаётганда қасамёд қилиш таклифини киритди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин
Президент РФ В. Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгарироқ Путин Россия Конституциясига кўра ҳеч кимни фуқароликдан маҳрум этиб бўлмаслигини, лекин фуқароликни қабул қилиш бўйича асос бўлган қарор бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида фикр билдирган эди

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин терроризм учун фуқароликдан маҳрум этишни маъқуллади ҳамда фуқароликка ўтаётганда қасамёд қабул қилиш ҳақида таклиф киритди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: экстремистларни Ўзбекистон фуқаролигидан чиқаришга тайёрман

"Бу масалада албатта Конституциявий суд билан маслаҳатлашиш зарур. Умуман олганда бу позицияни қўллаб-қувватлайман", — деди Путин Давлат думаси раиси Вячеслав Володин билан бўлган учрашувда.

Президентнинг айтишича, бу масала илгари ҳам муҳокама қилинган.

"Бизда одамлар армияда қасамёд қабул қилади. Лекин мамлакатимиз фуқаролигини қабул қилаётганда ҳам хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб тантанали равишда қасамёд қилиши мумкин, бунда фуқароликни қабул қилмоқчи бўлган кишилар давлатимиз қонунлари, анъаналарига риоя қилиши ва урф-одатлар, тарихни ҳурмат қилишини тасдиқлайди", — деди Путин.

Илгарироқ Путин Россия Конституциясига кўра ҳеч кимни фуқароликдан маҳрум этиб бўлмаслигини, лекин фуқароликни қабул қилиш бўйича асос бўлган қарор бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида фикр билдирган эди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0