Мирзиёев: экстремистларни Ўзбекистон фуқаролигидан чиқаришга тайёрман

© ИА "Жахон"Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев экстремистик диний ташкилотларга аъзо шахсларни фуқароликдан маҳрум қилиш механизмидан фойдаланишга тайёрлигини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти экстремистларни фуқароликдан маҳрум этишга тайёрлигини айтди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Учитель мусульманской религиозной школы, учит своих учеников - Sputnik Ўзбекистон
Фарғонада ўсмирларга диний таълим бераётган ноқонуний "хужра" аниқланди
"Эртанги кунимиз тинч бўлсин десак, менга ўша ашаддий экстремистларни Ўзбекистон фуқаролигидан чиқариш бўйича таклиф киритиш керак", — деб таъкидлаган Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига уюштирган сафари чоғида. Президент чиқиши "Ўзбекистон" телеканали орқали трансляция қилинган.

Президент шунингдек, ушбу масалада ижро этувчи органлар томонидан йўл қўйилаётган хатоликларни кўрсатиб ўтган ҳамда ўз ҳаётини эсктремистик фаолият билан боғлаган шахслар қариндошларини жамоатчилик ҳаётидан чиқариб ташлаш каби ҳаракатларга йўл қўйилмаслигини кераклигини айтган.

"Адашганларни биз илм билан ва ҳаётий мисоллар билан жамиятга қайтарамиз. Агар мисол учун, бешта маҳаллада 20-30 нафар адашганлар бўлса, шу 20 нафардан бештаси ашаддий — у қайтмайди. Уларни Ўзбекистон фуқаролигидан чиқариш керак ва мен бунга тайёрман", — деб айтган Мирзиёев.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0