ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ўтган мавсумда Туркияда фаолият олиб борган грузиялик мураббий Шота Арвеладзе Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда Туркия ОАВларига таяниб UFF.UZ хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, Арвеладзенинг "Пахтакор" билан шартномаси икки йилга мўлжалланган.
Нидерландия ва Шотландия футбол клубларида чемпион ва кубок соҳиби бўлган Шота Арвеладзе АЗ клубида Луи ван Галга ёрдамчи бўлиб ишлаган. Сўнгра Туркияда "Қайсериспор", "Касимпаша" ва "Трабзонспор" жамоаларини, Исроилнинг "Маккаби" клубини бошқарган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.