"Пахтакор"га Бобур Шодиев президент этиб тайинланди

© Sputnik / Папикьян / Медиабанкка ўтишСтадион "Пахтакор"
Стадион Пахтакор - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов клуб президентлигини тарк этди, у эндиликда фахрий президент ҳисобланади

TOШКЕНТ, 13 май — Sputnik. "Пахтакор" футбол клуби раҳбариятида ўзгаришлар рўй берди. Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, клуб вице-президенти сифатида фаолият олиб борган Бобур Шодиев клуб президенти этиб тайинланди.

Футбольный клуб Пахтакор - Sputnik Ўзбекистон
Раҳмонбек Усмонов "Пахтакор" клуби раҳбариятида ўзгаришларни амалга оширди

Клуб бош директори лавозимида ишлаб келган Умид Аҳмаджонов клуб вице-президенти лавозимини эгаллади.

"Пахтакор" клуби бош директори этиб  Дмитрий Адисман тайинланди.

Эслатиб  ўтамиз, апрелда клуб бош мураббийи Григорий Колосовский мавсум бошидаги қониқарсиз натижалардан сўнг истеъфога чиқарилиб, унинг ўрнига Равшан Ҳайдаров бош мураббий этиб тайинланганди. Ҳозирда "Пахтакор" Ўзбекистон чемпионатида 8-ўринда бормоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0