Раҳмонбек Усмонов "Пахтакор" клуби раҳбариятида ўзгаришларни амалга оширди

Oбуна бўлиш
Хабарда айтилишича, клуб президенти, Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов томонидан клуб раҳбариятида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Бугун "Пахтакор" футбол клубида раҳбарияти таркибида ўзгаришлар амалга оширилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, клуб президенти, Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов томонидан клуб раҳбариятида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди.

"Пахтакор" футбол клуби вице-президенти этиб Ўзбекистон дзюдо федерацияси вице-президенти Бобур Шодиев тайинланди.

Клуб бош директори лавозимига Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси вице-президенти Умид Аҳмаджонов тайинланди.

Ҳозирда "Пахтакор" Ўзбекистон чемпионати олий лигаси жадвалида етти ўйиндан сўнг 7 очко жамғарган ҳолда 12-ўринда бормоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0