"Толибон" жангарилари афғон-тожик чегараси яқинида жанг олиб бормоқда

© Commons.wikimedia / isafmediaБоевики движения Талибан
Боевики движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгарироқ Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси чегара қўшинлари қўмондони, генерал-лейтенант Ражабали Раҳмонали Афғонистон билан чегарадаги вазиятдан ташвишда эканлиги хабар қилинганди

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. "Толибон" ҳаракати жангарилари афғон-тожик чегараси яқинида фаол жанговар ҳаракатлар олиб бормоқда, деб хабар берди Sputnik Тожикистон. Хабарга кўра, уруш ҳаракатлари Тожикистоннинг Панж тумани яқинидаги Қундуз вилоятининг Имом Соҳиб туманида бўлиб ўтмоқда.

Президент Республики Таджикистан Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон
Эмомали Раҳмон Афғонистон чегарасидаги вазиятдан ташвишланмоқда

Толибларнинг ҳужуми 4-5 июнь кунлари бошланганлиги қайд этилган. Хориж ахборот агентликлари ушбу ҳолат ҳақида ҳозирча хабар тарқатмаган.

"Ўтган тунда тартиб посбонлари операция бошлашди. Лекин толиблар ҳужумга ўтишди ва туман марказига яқинлашиб келишмоқда", — деди туман ҳокими Имомуддин Қурайший.

Илгарироқ Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси чегара қўшинлари қўмондони, генерал-лейтенант Ражабали Раҳмонали Афғонистон билан чегарадаги вазиятдан ташвишда эканлиги хабар қилинганди. Унинг сўзларига кўра, террорчилик ҳаракати ўчоқлари Афғонистоннинг жанубидан шимоли томон силжиб бормоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0