Эмомали Раҳмон Афғонистон чегарасидаги вазиятдан ташвишланмоқда

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишПрезидент Республики Таджикистан Эмомали Рахмон
Президент Республики Таджикистан Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон чегара қўшинлари бош бошқармасининг хабарига қараганда, толиблар Тожикистоннинг Ишкашим тумани билан чегарадош Зебак вилоятини эгаллаб олишган

ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Тожикистон Афғонистонга терроризм, экстремизмни бартараф этиш ҳамда бирлик ва миллий келишувни таъминлашда ҳар томонлама кўмак беради, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон президентнинг матбуот хизматига асосланиб.

Толибон - Sputnik Ўзбекистон
ОАВ: Афғонистонда "Толибон"нинг "баҳорги ҳужуми" бошланди

Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан телефон орқали бўлиб ўтган мулоқотда Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон Афғонистон, хусусан унинг шимолий минтақаларида вужудга келаётган хавотирли вазиятдан ташвишда эканлигини билдирган.

Илгарироқ "Толибон" жангариларининг Тожикистон чегарасига хавфли даражада яқинлашиб келишгани сабабли Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарадош туманида фавқулодда вазият жорий этилгани ҳақида хабар қилинган.

Тожикистон чегара қўшинлари бош бошқармасининг хабарига қараганда, толиблар маълум бир муваффақиятга эришишган. Улар Тожикистоннинг Ишкашим тумани билан чегарадош Зебак вилоятини эгаллаб олишган. Бошқарманинг таъкидлашича, Ишкашим туманида вазият барқарор.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0