Шавкат Мирзиёев: илм-маърифатни ривожлантирсак, ҳеч қачон кам бўлмаймиз

© Пресс-служба президента РУзЎзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзлигимизни англаб, буюк тарихимизни ёшларга тушунтирсак, илм-маърифатни ривожлантирсак, ҳеч қачон кам бўлмаймиз, деди Шавкат Мирзиёев Андижонга уюштирган сафари давомида

ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифини "Боғи Бобур" истироҳат боғи билан танишишдан бошлади. Президент боғда барпо этилган музей экспонатлари билан танишди ҳамда олимлар ва нуронийлар билан мулоқотда бўлди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: экстремистларни Ўзбекистон фуқаролигидан чиқаришга тайёрман
"Ҳар бир ҳудудга борганда ўша ернинг тарихини ўрганиш ва тиклашга эътибор қаратмоқдамиз. Бобур Мирзо халқимизнинг буюк фарзанди. Адабиёт, илм, маърифат нуқтаи назаридан у ҳамон яшаяпти. Бу масканни янада обод қилиб, тарбия ўчоғига айлантириш зарур. Ўзлигимизни англаб, буюк тарихимизни ёшларга тушунтирсак, илм-маърифатни ривожлантирсак, ҳеч қачон кам бўлмаймиз", деган Шавкат Мирзиёев.

Мазкур истироҳат боғи Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 510 йиллиги муносабати билан фойдаланишга топширилган. Бобур халқаро жамоат фонди тасарруфидаги сўлим маскан 357 гектар майдонни эгаллаган. Боғда Бобур Мирзонинг рамзий қабри ва ҳайкали, "Бобур ва жаҳон маданияти" музейи барпо этилган.

Бобур ҳаёти ва меросини ўрганишга бағишланган халқаро илмий экспедиция томонидан олиб келинган ноёб қўлёзмалар, китоблар ва тарихий ашёлар ўрин олган музей мамлакатимиздаги диққатга сазовор масканлардан бирига айланган.

Мирзиёев ташаббуси билан истироҳат боғини янада обод қилиш, музейни таъмирлаш ва фаолиятини кенгайтириш режалаштирилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0