ИИББ Мустақиллик шоҳ кўчасидаги темир панжаралар нега олиб ташланганини айтди

© Sputnik / Алексей Мальгавко"Йўл ишлари" белгиси
Йўл ишлари белгиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, темир панжараларни олиб ташлаш биринчи навбатда пиёдаларнинг хавфсизлиги учун амалга оширилмоқда

ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Тошкент шаҳар ЙҲХБ Тошкент шаҳри Мустақиллик шоҳ кўчасидаги темир панжаралар нега олиб ташланаётгани юзасидан изоҳ берди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Тошкент шаҳар ЙҲХБ ОАВлар билан ишлаш бошқармаси инспектори, майор Алишер Абдуқодиров сўзларига кўра, темир панжараларни олиб ташлаш биринчи навбатда пиёдаларнинг хавфсизлиги учун амалга оширилмоқда.

ФВВ ёнғин-қутқарув бўлинмалари ўқув машқлари - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги йўл туннелида "Lacetti" машинаси ёниб кетди
"Тошкент ҳокимияти йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан йўлнинг хавфли жойларида, пиёдалар ҳаракатланадиган жойларида темир  панжараларни қисман олиб ташлаш бўйича таклиф берилган эди. Бугунги кунда Тошкент шаҳар ҳокими қарорига кўра Мустақиллик шоҳ кўчасида темир панжаралар демонтаж қилинди, яъни Мирзо Улуғбек шоҳ кўчасидан Амир Темур майдонигача. Бошқа кўчаларда темир панжаралар демонтаж қилиниши ҳақида ҳозирда бизда маълумот мавжуд эмас", — деб таъкидлади Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходими.

Эслатиб ўтамиз, пойтахт марказий йўлларида темир панжаралар 2015 йил ёз мавсумида, яъни ШҲТ саммитига тайёргарлик кўриш пайтида ўрнатилган эди. Ўша вақтда бу панжаралар йўлларда хавфсизликни кучайтириш ва шаҳар қиёфасини яхшилаш мақсадида ўрнатилган эди.

Лекин бир неча ойдан сўнг ушбу темир панжаралар пиёдалар учун жиддий хавф туғдиришни бошлади. Масалан, хайдовчилар ўрта тезликда ҳаракатланган тақдирда ҳам темир панжара ортидан ўтадиган пиёдалар умуман кўринмайди. Пиёдалар темир панжарадан ўтиб тўғри қарама-қарши автомашина ҳаракатига чиқиб қолади.

Бугун кунда пойтахтнинг айрим марказий кўчаларида темир панжаралар мавжуд. Тошкент шаҳар ҳокимият томонидан ушбу йўлларда ҳам темир панжараларни олиб ташланади деган умидамиз.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0