ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Тошкент шаҳрида 18 май куни кечқурун Ганга кўпригидан тушиб, Тошкент цирки остидан ўтувчи ва Бунёдкор кўчасига олиб чиқувчи ер ости йўлида "Lacetti" автомобили ёниб кетган.
Автомашинанинг ёниши сабабли ер ости йўлида автомашиналарнинг улкан тирбандлиги ҳосил бўлган.
Ижтимойи тармоқдаги фойдаланувчилар ушбу ходиса бўйича қуйидаги фикрларни билдиришмоқда:
"Ёмон бўпти. Газ масаканми ишқилиб?" — деб ёзган Eldor Ishanov.
"Пожарний шунга шошиб кетвотган эканде" — деб изоҳ қолдирган Илхом Кадыров.
"Lacetti 1.8 автомобили ёнди, эгаси тирик, ёнғин сабаби — машина капоти остидаги электр симларида қисқа туташув юз берган, бу қисқа туташув қўлбола ўрнатилган мусиқий марказ симларидан бўлиш мумкин, чунки машина юкхонасида самбуфер кўзга ташланиб турибди. Автомобиль эгаси ёнғинни ўт ўчириш мосламаси билан ўчиришни уддалай олмагач, ҳавони тозаловчи восита ҳам сепиб кўрди. Ҳайдовчилар ўз автомобилида шунчаки техник кўрик (ТО) учун эмас, ишончли ўт ўчириш мосламаси олиб юриш керак" — деб изоҳ қолдирди Ёдгорбек Бўрибоев.