Фатхулла Гюлен ва яна 130 қочқин Туркия фуқаролигидан маҳрум қилинди

© REUTERS/Greg Savoy/Reuters Фатхулла Гюлен
Фатхулла Гюлен - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия ҳукумати томонидан тузилган рўйхатдан жой олган одамлар мамлакатга қайтиб, ҳукуматга таслим бўлсаларгина фуқароликни сақлаб қолишлари мумкин

ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Туркия ҳукумати томонидан мамлакатда ҳарбий исён ташкил этганликда айбланиб келаётган радикал ислом тарғиботчиси Фатхулла Гюлен Туркия фуқаролигидан маҳрум қилинди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Турк полицияси - Sputnik Ўзбекистон
Турк полицияси Гюлен тарафдорларини ҳибсга олиш операциясини бошлади
Туркия ҳукумати қаҳрига учраган тарғиботчидан ташқари чет давлатда бўлган яна 130 киши фуқароликдан маҳрум қилинган. Улаирнинг барчасига нисбатан айни вақтда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Рўйхатга тушганлар 3 ой ичида ватанга қайтиб, расмий органларга мурожаат қилмасалар Туркия паспортидан маҳрум бўлишлари айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 16 июлга ўтар кечаси Туркияда бир гуруҳ исёнчилар ҳарбий давлат тўнтаришига уринишди. Асосий тўқнашувлар Анқара ва Истанбулда содир бўлди. Исёнчиларни ҳисобга олмаганда 246 нафар фуқаро ҳалок бўлди, 2 мингдан ортиқ киши жароҳатланди. Қўзғолон бостирилди.

Туркия ҳукумати Гюленни давлат тўнтаришига уринишда алоқадорликда айблади ва АҚШдан уни топширишини сўради. Гюленнинг ўзи эса исённи қоралади ва бу ишга алоқаси йўқлигини билдирган эди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0