Турк полицияси Гюлен тарафдорларини ҳибсга олиш операциясини бошлади

© AP Photo / Emrah GurelТурк полицияси
Турк полицияси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳибсга олиш операцияси Кайсеридан ташқари Туркиянинг яна 14та вилоятида амалга оширилмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Туркиянинг Кайсери вилояти прокуратураси мухолифатчи имом Фатҳуллоҳ Гюленнинг 141 нафар тарафдорини ҳибсга олиш ҳақида ордер берди, уларни қўлга олиш операцияси ўтказилмоқда, деб хабар беради РИА Новости Hurriyet газетасига асосланиб.

Гумондорлар рўйхатида асосан ўқитувчилар ва шифокорлар қайд этилган. Уларни ҳибсга олишга эса уларнинг Гюлен тарафдорлари фойдаланадиган By Lock шифрланган дастуридан фойдаланишлари асос бўлган.

Ҳибсга олиш операцияси Кайсеридан ташқари Туркиянинг яна 14та вилоятида амалга оширилмоқда.

Фатҳуллоҳ Гюлен - Sputnik Ўзбекистон
Туркия АҚШдан Гюленни ҳибсга олишни талаб қилди

16 июлга ўтар кечаси Туркияда бир гуруҳ исёнчилар ҳарбий тўнтариш қилишга уринишди. Асосий тўқнашувлар Анқара ва Истанбулда бўлиб ўтди. 246 фуқаро ҳалок бўлди, 2 мингдан ортиқ киши жароҳатланди, исён бостирилди.

Туркия ҳукумати Гюленни тўнтаришга уринишда алоқадорликда айблади ва АҚШдан уни топширишни сўради. Гюленнинг ўзи исённи қоралади ва ўзининг бунга алоқаси йўқлигини билдирди.

Янгиликлар лентаси
0