ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Uzreport TV хусусий телеканали 3 июн кунидан қарздорлик туфайли вақтинчалик рақамли трансляциясини тўхтатди, хабар берди РИА Новости "Радиоалоқа, радиоэшшириш ва телевидение маркази" давлат унитар корхонасига асосланиб.
Хабарда қарздорлик миқдори ҳақида айтилмаган.
Ушбу телеканал вакиллари томонидан ушбу ҳолат бўйича изоҳ берилмаган.
2014 йил апрел ойидан Uzreport TV хусусий телеканали уч тилда, яъни ўзбек, русс ва инглиз тилларида кеча-кундуз эшшитириш олиб борган эди. Бизнес хабарлар — кўрсатувларнинг асосий мавзуси бўлган. Бугун Ўзбекистонда 40 та телеканал фаолият кўрсатмоқда, шулардан 14 та телеканал Миллий телерадиокомпания таркибида бўлиб, 13 та ҳудудий ва 15 та хусусий телеканаллардир. Шулардан, 5 та телеканал бутун республика ҳудудида эшшитириш олиб боради.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.