Иқтидорли болалар учун янги танлов: "Ты супер! Танцы"

© НТВ / SputnikЛоготип конкурса "Ты супер"
Логотип конкурса Ты супер - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Агар фарзандингиз истеъдодли бўлса, аъло даражада рақсга тушса ариза жўнатинг ва уларга ўзларини кўрсатиш имкониятини тақдим этинг

НТВ телеканали Sputnik  ахборот агентлиги ва радиоси билан ҳамкорликда телетомошабинлар илтимосларига биноан "Ты супер! Танцы" лойиҳасини ишга туширмоқда. 

Танлов ота-она қаровисиз қолган, рақсга қизиқувчи болаларнинг ҳаётини яхши томонга ўзгартиришни мақсад қилган. Лойиҳада қатнашиш бу ўзини кенг оммага танитиш, мамлакатнинг энг яхши педагоглари билан бирга ишлаш, унутилмас таассуротлар олиш, янги дўстлар ва мухлислар орттириш имконияти демакдир.

"Болажон" телеканали ўсмир ва қизларни бошловчиликка таклиф қилмоқда

Биз болалар уйларида, васийлар қарамоғида ҳамда мураккаб оилавий вазият сабабли мактаб-интернатларда яшовчи, раққослик, хореографик қобилиятга эга болаларни изламоқдамиз. Лойиҳада Россия ва собиқ СССР республикаларида яшовчи ота-она қарамоғисиз қолган болалар иштирок этишлари мумкин.

Иштирокчиларнинг ёши 7 дан18 ёшгача бўлиши керак (18 ёш ҳам киради). Бизни якка ёки жуфтлик (жуфтликдаги раққослар 18 ёшдан ошмаган бўлиши керак) раққослар қизиқтиради.

Лойиҳа иштирокчилари масофавий кастинг йўли орқали танлаб олинади. Сўнгра танлов Москвада бўлиб ўтади. Йўлкира (икки киши учун бир марта бориш-келишга), болаларнинг ҳамда уларни олиб келувчиларнинг яшаш ва овқатланиш харажатларини НТВ телеканали ўз зиммасига олади. Ўқув йили пайтида болалар учун умумтаълим дастури бўйича машғулотлар ташкил этилади. Лойиҳада психолог ва тиббиёт мутахассислари қатнашишади.

Биз кимларни изламоқдамиз

Қуйидаги рақс турлари билан шуғулланувчи болалар:

— Балет (классик, романтик, замонавий);

— Этник/(халқ урф-одатлари ва анъаналарини ифода этувчи миллий рақслар);

— Тарихий рақслар (контрданс, полонез, балло ва бошқалар);

— Бал рақслари (европача ва лотин америкача);

— Замонавий рақслар (эркин рақс, контемпорари, модерн; жаз-модерн; хастл, стрит-дэнс, хип-хоп, брейк-данс, крамп, поппинг, локкинг, r&b, тектоник ва бошқалар);

— Спорт рақслари.

Аризаларни қандай ва қаерга жўнатиш керак

1. Анкета тўлдирилади (анкетани шу ердан кўчириб олиш мумкин). Жуфтлик учун ҳар бир болага алоҳида-алоҳида анкета тўлдирилади.

2. Боланинг ўзини таништирувчи қисқа видеоролигини суратга олиш (масалан): "Мен Алижон Валиев,… даги меҳрибонлик уйи/интернат/васийлар/бувим қарамоғида яшайман. Ёшим 10да. 7 ёшимдан буён рақсга тушаман. Сўнгра озгина ўзи ҳақида маълумот". Видеоролик аризага илова қилинади.

3. Боланинг (жуфтликнинг) бир нечта рақсларидан видеолавҳа. Турли тадбирлар, танловлардаги чиқишларнинг видеоёзувини жўнатиш ҳам мумкин. Видеоёзув аризага илова қилинади.

4. Тўлдирилган ариза info@sputniknews-uz.com электрон почта манзилига жўнатилади.

Кастинг бўйича қандай савол бўлса Sputnik таҳририяти билан боғланинг.

Аризалар қачонгача қабул қилинади

Танловда қатнашиш учун аризалар 2017 йилнинг 20 июнига қадар қабул қилинади.

Меҳрибонлик уйлари ва мактаб-интернатлар раҳбарлари, васийлар ва фарзанд асраб олганлар, агар фарзандингиз истеъдодли бўлса, аъло даражада рақсга тушса ариза жўнатинг ва уларга ўзларини кўрсатиш имкониятини тақдим этинг!

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0