ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Британия кенгаши ва "Болажон" телеканали болалар учун инглиз тилини ўрганишга бағишланган янги кўрсатув ташкил қилмоқда. Канал 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмир йигит ва қизларни бошловчиликка таклиф этди, деб хабар бермоқда "Подробно.уз". кўрсатув британиялик мутахассислар билан ҳамкорликда тайёрланади ва 7-9 ёшли болаларга мўлжалланади.
Кастингнинг биринчи босқичи 20 майдан 10 июнга қадар ўтказилади.
Танловда қатнашиш истагида бўлганлар ўзлари ҳақида инглиз тилида қизиқарли тарзда ҳикоя қилишлари ва буни тасвирга олиб www.wetransfer.com файл алмашув хизмати орқали sevara.dultaeva@britishcouncil.uz электрон манзилига жўнатишлари лозим. Видеолавҳа 2 дақиқадан ошиб кетмаслиги керак.
Ҳайъат томонидан танлаб олинган қатнашчилар 1-5 июль кунлари иккинчи босқичда қатнашишади. Бунда улар камера қаршисида туриб дастур билан боғлиқ саҳналарни ижро этишлари керак бўлади.
17-23 июль кунлари кастингнинг энг яхши икки қатнашчиси — ўсмир ва қиз янги телекўрсатув олиб борувчиси сифатида суратга олиш ишларига таклиф қилинади. Кўрсатув тўлалигича инглиз тилида бўлади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.