ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (МТРК) телерадиоэфирларга чет эллик ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини жойлаш учун лицензия ҳуқуқини қўлга киритиш бўйича импорт шартномаларини тузиш ҳуқуқига эга бўлди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг қарорида айтилди, деб хабар беради Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Шундай қилиб, ўзбекистонликлар энди телевидение ва радио орқали сифатли хориж кўрсатув ва эшиттиришларидан баҳраманд бўлишлари мумкин. Асосийси, телерадиомаҳсулотлари миллий урф-одатлар ва умуммиллий маданий қадриятларга мос бўлиши лозим.
Бунинг учун МТРК бадиий кенгаши масъул бўлади.