ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Қозоғистонда Чехия президенти Милош Земан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказади, деб хабар бермоқда Podrobno.uz.
Чехия президенти 60 кишидан иборат савдо делегацияси билан Қозоғистонга ташриф буюради. Бу ҳақда республика саноат ва транспорт иттифоқи вакили Эва Величкова маълум қилган.
Қозоғистонга ташрифи давомида Милош Земан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан инвестицион лойиҳалар ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик борасида музокаралар ўтказади.
Чехия республикаси Ўзбекистоннинг Шарқий Европадаги анъанавий ҳамкори ҳисобланади. 2015 йилда Ўзбекистонга Чехия республикаси парламенти сенати раиси М.Штех раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрган. 2017 йил февралида эса Чехия республикаси парламенти депутатлар палатаси раиси Я.Гамачек раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистонда бўлди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.