ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Ўзбекистон таълим вазирлиги ва Чехия ИИВ талабалик визасини олиш жараёнини соддалаштириш борасида иш олиб бормоқда, деб хабар беради nuz.uz.
Хабарда билдирилишича, 11 давлат, жумладан Ўзбекистон талабалари виза олишда рўйхатга олишдаги қийинчиликлар ва коррупция боис эътирозларга сабаб бўлаётган Visapoint тизимида рўйхатдан ўтмайдилар. Талабалар тўғридан-тўғри консулликка ҳужжат топширадилар ва барча шартларга риоя қилинган чоғда 60 кундан сўнг виза олишлари мумкин бўлади.
Дастурда ҳеч бўлмаганда битта хорижий тил бўйича аккредитацияланган ўқув дастурига эга ва хорижда қабул имтиҳонлари ташкил этувчи олийгоҳлар иштирок этиши мумкин.
Олий ўқув юрти шунингдек, номзод хорижий тилни етарлича билишига ишочн ҳосил қилиши лозим. Сўнгра олийгоҳ номзодни лойиҳага киритишни сўрайди ва консуллик уни ҳужжатларни топширишга таклиф этади. Лойиҳа май ойидан августга қадар фаолият кўрсатади.
ИИВ мазкур лойиҳа олий ўқув юртлари ўртасидаги рақобатни ошириб, коррупцияга зарба беради ва талабалик визаларидан Чехияда ишлаш учун фойдаланиш ҳолларини камайтиради деган фикрда.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.