Юридик университетга чет эллик талабалар имтиҳонсиз қабул қилинади

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишЭкзамен.
Экзамен. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент юридик университетига 2017-2018 йилда қабул қилинадиган талабалар сони 450 тадан 600 тагача оширилди

ТОШКЕНТ, 15 мая — Sputnik. 2017-2018 ўқув йилида Тошкент давлат Юридик университетига қабул қилинадиган талабалар сони ошди. Бу ҳақдаги президент қарори lex.uz сайтида чоп этилган.

Шунингдек, ушбу қарорда Тошкент Юридик университетига ҳужжат топширган чет эллик талабалар квотадан ташқари тартибда, имтиҳонсиз қабул қилиниши белгиланган. Улар фақат суҳбатдан ўтиши керак бўлади.  Белигиланган тартибга кўра, чет эллик талабалар тўлов-контракт асосида ўқийди ва ўқиш пулини хорижий валютада тўлаши керак бўлади.

Қарорда айтилишига кўра, 2017-2018 ўқув йилдида ТДЮУда бакалаврлар сони, тўлов-контракт асосида ўқийдиган талабалар ҳисобига 450 тадан 600 тагача оширилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0