ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. GM Uzbekistan компанияси Chevrolet Tracker кроссоверини ишлаб чиқаради. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи давомида янги модель билан танишди, деб хабар бермоқда Podrobno.uz.
Давлат раҳбари янги автомобилнинг хусусиятлари, ички ва ташқи кўриниши билан танишди. Хабарда айтилишича, янги моделнинг қачондан бошлаб ишлаб чиқарилиши ҳозирча аниқ эмас. Tracker Тошкентда йирик узелли йиғиш асосида ишлаб чиқарилиши тахмин қилинмоқда.
GM Uzbekistan 2015 йилда ушбу автомобилни Rally Muynak автораллисида синовдан ўтказган.
Сhevrolet Tracker — компакт синфидаги кроссовер бўлиб, илк марта 2012 йилда Париж автосалонида намойиш этилган.
Автомобиль беш ўриндиқли, 7 дюймли сенсорли экран, навигатор ва орқани кўрсатувчи камера билан жиҳозланган. Двигатели қуввати 140 от кучига тенг.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.