Миробод туманида фоҳишахона фаолиятига чек қўйилди

© Sputnik / Андрей Старостин / Медиабанкка ўтишСудебный молоток, архивное фото
Судебный молоток, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Р.Хидиров Миробод тумани ҳудудида жойлашган хонадонида фоҳишахона сақлаганлиги аниқланди

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Пойтахтнинг Миробод туманида фоҳишахона фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Пойтахт милицияси фоҳишахона ташкил қилганларни ушлади

Хабарга кўра, 29 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Р.Хидиров Миробод тумани ҳудудида жойлашган хонадонида фоҳишахона сақлаб, 100 минг сўм эвазига фуқаролар С. ва Ш. ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Исм-шарифлар ўзгартирилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0