Президент Андижонга ташрифини "Боғи Бобур" боғи билан танишишдан бошлади

© Foto, Элмурод ЭрматовАндижан
Андижан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари ташаббуси билан истироҳат боғини янада обод қилиш, музейни таъмирлаш ва фаолиятини кенгайтириш режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифини "Боғи Бобур" боғи билан танишишдан бошлади.

Мазкур истироҳат боғи Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 510 йиллиги муносабати билан фойдаланишга топширилган. Бобур халқаро жамоат фонди тасарруфидаги сўлим маскан 357 гектар майдонни эгаллаган, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига сафарини бошлади

Боғда Бобур Мирзонинг рамзий қабри ва ҳайкали, "Бобур ва жаҳон маданияти" музейи барпо этилган. Бобур ҳаёти ва меросини ўрганишга бағишланган халқаро илмий экспедиция томонидан олиб келинган ноёб қўлёзмалар, китоблар ва тарихий ашёлар ўрин олган музей Ўзбекистондаги диққатга сазовор масканлардан бирига айланган.

Давлат раҳбари ташаббуси билан истироҳат боғини янада обод қилиш, музейни таъмирлаш ва фаолиятини кенгайтириш режалаштирилган.

"Ҳар бир ҳудудга борганда ўша ернинг тарихини ўрганиш ва тиклашга эътибор қаратмоқдамиз. Бобур Мирзо халқимизнинг буюк фарзанди. Адабиёт, илм, маърифат нуқтаи назаридан у ҳамон яшаяпти. Бу масканни янада обод қилиб, тарбия ўчоғига айлантириш зарур. Ўзлигимизни англаб, буюк тарихимизни ёшларга тушунтирсак, илм-маърифатни ривожлантирсак, ҳеч қачон кам бўлмаймиз", деди Шавкат Мирзиёев.

Президент музей экспонатлари билан танишди. Олимлар ва нуронийлар билан мулоқотда бўлди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0