Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига сафарини бошлади

Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари Андижонга ташрифи давомида Ҳаракатлар стратегияси ижроси, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар ва амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишади

ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, инвестиция лойиҳалари ижросининг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Андижон вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали хабар бермоқда.

Шавкат Мирзиёев 2016 йил 1 ноябрь куни Андижон вилояти сайловчилари билан учрашувда вилоят иқтисодиётини янада ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган кенг кўламли режа ва мақсадларни баён қилган эди.

Школьные будни - Sputnik Ўзбекистон
Андижонда мактаб ўқувчилари учун махсус транспорт хизмат кўрсатмоқда

Давлат раҳбари Андижонга ташрифи давомида ана шу режалар, Ҳаракатлар стратегияси ижроси, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар ва амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишади.

Андижонда саноат, қишлоқ хўжалиги, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, савдо, хизмат кўрсатиш, санъат, спорт каби соҳалар изчил ривожланмоқда. Жорий йилнинг биринчи чорагида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 9,5 фоиз ўсган.

Вилоятда беш мингга яқин саноат корхонаси фаолият юритмоқда. Маҳсулотларнинг 95 фоиздан ортиғи автомобилсозлик, енгил саноат, кимё, нефть-кимё, озиқ-овқат саноати тармоқларида ишлаб чиқарилмоқда.

Вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик жадал ривожланмоқда. Уларнинг сафи кенгайиб, товар ва хизматлар тури ортиб бормоқда. Меҳнат билан банд аҳолининг 84 фоизи шу соҳада фаолият кўрсатиб, даромад топмоқда.

Вилоят деҳқонлари мамлакат пахта ва ғалла хирмонининг 8-9 фоизини, мева-сабзавотнинг 11,5 фоизини етиштирмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.
Янгиликлар лентаси
0