Меҳнат миграцияси агентлиги фуқароларни Москва вилоятига ишга таклиф этмоқда

© Sputnik / Артем Житенев / Медиабанкка ўтишРабота в цехе швейной фабрики
Работа в цехе швейной фабрики - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Москва вилоятида меҳнат қилиш истагида бўлган фуқаролар учун эълон берди

ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ўзбекистон ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Москва вилоятида меҳнат қилиш истагида бўлган фуқароларни ишга таклиф қилмоқда. Бу ҳақдаги эълон агентликнинг Фейсбукдаги саҳифасида берилди.

Унга кўра, "Н-одежда" МЧЖга тикувчилар ишга қабул қилинади.

Ишлаш истагида бўлганларга қуйида талаблар қўйилмоқда: либос тикиш, либос тайёрлаш жараёнлари, бичиш бўйича малака. Тикувчилар шунингдек, тикув машиналаридан фойдаланиш, игналар рақамлари, ипни жойлаштириш, машина ёки қўлда турли матолардан маҳсулот тайёрлаш бўйича мураккаб жараёнларни билишлари лозим.

Синов муддати 3 ой этиб белгиланган.

Открытие цеха по производству халвы в Донецке - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонликлар Астрахан вилоятига ишга таклиф қилинмоқда

Эълонда ойлик маош ишбай бўлиб, ўртача 45 минг рубль эканлиги айтилган.

Иш вақти соат 8.00 дан 17.00 гача бўлиб, ижтимоий пакетга яшаш учун тўлов, ишхонагача йўл ҳақи киради.

Номзодлар 18-50 ёш бўлиши, ўрта-махсус маълумотга эга бўлишлари ҳамда текстил ишлаб чиқаришида камида бир йиллик тажрибага эга бўлишлари лозим.

Шунингдек, "ВЕСНА" МЧЖга ҳам тикувчилар ишга таклиф этилмоқда. Уларга ҳам юқоридагидек талаблар қўйилган бўлиб, ойлик маоши 26 500 рубллиги маълум қилинган.

Қўшимча талаблар эса қуйидагича: мутахассислиги бўйича иш жойи ҳақидаги маълумот ҳамда меҳнат дафтарчасининг нотариал таржимаси, судланмаганлиги, ЙҲХ қоидаларини бузганлиги учун жарималардан қарздор эмаслиги ҳақида маълумотнома, рус тилини қониқарли даражада билиши ҳамда меҳнат қилишга иштиёқ.

Юқорида кўрсатилган йўналишлар бўйича меҳнат қилишга қизиқиш билдирган фуқаролар 214-51-87 ёки 214-47-29 телефон рақамларига ҳамда агентликнинг ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилишлари сўралган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0