ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. GM Uzbekistan етказиб бериладиган маҳсулотлар кетма-кетлигини реал вақт режимида кузатиш имконини берувчи электрон аризаларни рўйхатга олиш тизимини жорий қилди.
Компания фикрича, бу автомобиллар сотувининг шаффофлигини таъминлайди.
Аризалар ҳолатини GM Uzbekistan расмий сайтида кузатиб бориш мумкин.
Электрон аризаларни рўйхатдан ўтказиш учун расмий дилерлик автосалонларидан бирига мурожаат қилиш керак бўлади.
Автосалон ходимлари томонидан электрон аризани рўйхатдан ўтказиш рад этилганда, қўшимча мукофотлар ёки бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар талаб қилинганда GM Uzbekistanнинг +99871 147 14-14 рақамли ишонч телефонига мурожаат қилиш мумкин.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.