Мирзиёев ФВВ тизими самарадорлигини ошириш ҳақидаги фармонни имзолади

Oбуна бўлиш
Мамлакат раҳбарининг "Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони эълон қилинди

ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимини ислоҳ қилиш ҳақидаги фармонни имзолади, деб хабар беради Sputnik мухбири.

Ҳужжатда кўрсатилишича, мамлакатда табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлардан аҳоли ва ҳудудлар хавфсизлигини таъминлашни прогнозлаш, хавфни баҳолаш, кузатиш ва назоратини амалга ошириш масалалари билан шуғулланувчи ихтисослаштирилган муассасалар фаолият юритаётган бўлсада, фавқулодда вазиятларни мониторинг қилиш ва прогнозлашнинг таъсирчан тизими яратилмаган, бунинг оқибатида зилзилалар, хавфли гидрометеорологик ҳодисалар, экзоген геологик жараёнлар, техноген хусусиятли авария ва ҳалокатларнинг таҳдидини ҳар томонлама таҳлил қилиш, уларнинг юз бериш хавфини аниқлаш тўлиқ амалга оширилмаяпти.

Совместное командно-штабное учение МЧС - Sputnik Ўзбекистон
Фавқулодда вазиятлар бўйича янги вазир тайинланди

Ушбу тизим самарадорлигини ошириш мақсадида мамлакат раҳбарининг "Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони эълон қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, ФВВ тизими жиддий равишда кенгайтирилади. Эндиликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази, Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси, Кичик ҳажмли кемалар давлат инспекцияси, шунингдек, Фанлар академияси Сейсмология институтининг Тезкор хабарлар хизмати Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига ўтказилди.

Натижада тинчлик ва ҳарбий даврда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш, гидротехник иншоотларнинг барқарор ишлаши, гидрометеорологик ва сейсмологик кузатувлар, кичик ҳажмдаги кемалардан бехатар фойдаланиш, сув ҳавзаларида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, фавқулодда вазиятлар юзага келиш хавфи ва омилларини олдиндан аниқлаш, улар вужудга келишини барвақт профилактика қилиш ва олдини олишни таъминлаш ҳамда бошқа вазифалар Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг янги асосий вазифалари этиб белгиланди.

Президентнинг ушбу фармони фавқулодда вазиятлар ривожланиш хавфи юқори бўлган туманларда (шаҳарларда) фавқулодда вазиятлар бўйича қўшимча бўлимлар ва қутқарув отрядлари ташкил этиш орқали Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимининг салоҳиятини мустаҳкамлаш ва қуйи бўғинларини кенгайтиришга қаратилган.

Совместное командно-штабное учение МЧС - Sputnik Ўзбекистон
ФВВ зилзила ва техноген ҳалокатлардан қутқариш ўқув машғулотлари ўтказди

Фармонга мувофиқ, бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов раҳбарлигида Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ҳам шундай ҳудудий комиссиялар ташкил этилди ҳамда уларнинг таркибига аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишни таъминлашда иштирок этадиган барча даражадаги мутасадди идора ва ташкилотлар раҳбарлари киритилди.

Мазкур фармонда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш тизими самарадорлигини ошириш, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, илм-фан ва техника ютуқларини жорий этиш, шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш кўзда тутилган комплекс чора-тадбирлар дастури ҳам тасдиқланди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

 

Янгиликлар лентаси
0