ТОШКЕНТ, 1 июн – Sputnik. Ўтган ҳафтада Ўзбекистон президентининг 85-сонли GM Uzbekistan автомобилларини Ўзбекистон ичида миллий валютада сотиш ҳақида қарори чиққан эди.
Бугун интерннетдаги “Водители Ташкента” ижтимоий гуруҳи саҳифаларида маҳаллий дилерлар учун белгиланган автомобил нархлари пайдо бўлди. Прейскурантдан кўриниб турибдики, GM Uzbekistanавтомобилларининг янги нархлари сўмда кўрсатилган.
Унинг ёнидаги қаторда, нархлар долларда кўрсатилган, варақнинг юқори қисмида долларнинг бугунги расмий курси ҳам қайд этилган.Бундан кўриниб турибдики янги сўмдаги нархлар доллар курсига боғлиқ ва унинг ўзгаришига қараб автомобил нархлари ҳам ҳар ҳафта ўзгариб туради.
Ундан ташқари, маҳаллий ОАВлар хабар беришига кўра, янги нархлар аввалгиларига нисбатан ўртача 30% га оширилган, айрим ОАВлар хабарига кўра нархлар яна 25-30 %га ошиши мумкин.