ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси ва "Локомотив" клуби собиқ устози Вадим Абрамов Фарғона клубида иш бошлади, деб хабар бермоқда championat.asia.
Илгарироқ Фарғона клуби раҳбариятида ўзгаришлар юз бергани ҳақида хабар берилганди.
Клуб расмий сайти кеча "бош мураббий Андрей Витальевич Фёдоров жамоага янги бош мураббий топилгунга қадар вақтинча ишлайди" деб ёзганди.
Маълумот учун, Вадим Абрамов 1991-1992 йилда "Нефтчи"да фаолият олиб борган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.