Алихонов: Ўзбекистон трансчегаравий сувлардан адолатли фойдаланиш тарафдори

© Sputnik / СтрингерТашкентское море или притягательный Чарвак
Ташкентское море или притягательный Чарвак - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Борий Алихоновнинг айтишича,ҳозирда Орол денгизи бўйича махсус ҳужжат - Конвенция ишлаб чиқилмоқда

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ўзбекистон трансчегаравий сувлардан халқаро ҳуқуқ асосида оқилона ва адолатли фойдаланиш тарафдоридир, деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Борий Алихонов.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Сардоба сув омбори халқ учун қўшимча даромад манбаи эканлигини айтди

"Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари бу масала бўйича яқинда ўз нуқтаи назарларини баён этишди. Бу Роғунга ҳам, Орол денгизи ҳавзасида жойлашган бошқа улкан гидротехник иншоотларга ҳам тегишли. Амударё ва Сирдарё ҳамда бошқа дарёлар ушбу ҳавзага киради, бу асраб-авайлаш зарур бўлган ягона экотизимдир", — деди у.

Алихоновнинг айтишича, ҳозирда Орол денгизи бўйича махсус ҳужжат — Конвенция ишлаб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ ўзбек экспертлари Вахш дарёсида қуриладиган Роғун гидроэлектростанцияси борасида ўз хавотирларини билдиришганди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.
Янгиликлар лентаси
0