Тошкентнинг собиқ ҳокими архитектура қўмитаси раисига ўринбосар этиб тайинланди

© международный пресс-клубПортфель с документами
Портфель с документами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Козим Тўлаганов Тошкент шаҳри ҳокими, бош вазир ўринбосари ва Тошкент вилояти ҳокими лавозимларида ишлаган

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Козим Тўлаганов Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали.

Рабочие подготавливают фундамент на строительной площадке жилого комплекса - Sputnik Ўзбекистон
Давлат архитектура қўмитаси ҳақида президент қарори имзоланди

"2017 йил 30 майдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3020-сон қарорига мувофиқ Тўлаганов Козим Носирович — Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг ўринбосари — Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди", дейилади хабарда.

Козим Тўлаганов 1997-2001 йилларда Тошкент шаҳри ҳокими, 2001-2004 йилларда бош вазир ўринбосари ва Тошкент вилояти ҳокими (2005 йилгача) сифатида ишлаган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.
Янгиликлар лентаси
0