Давлат архитектура қўмитаси ҳақида президент қарори имзоланди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишРабочие подготавливают фундамент на строительной площадке жилого комплекса
Рабочие подготавливают фундамент на строительной площадке жилого комплекса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги қарор, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини оширишга қаратилган.

ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Шавкат Мирзиёев 2 май куни "Ўзбекистон Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини ташкил  қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонни имзолади.  

Янги қарор, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолияти тубдан такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини оширишга қаратилган.

Ташкентский архитектурно-строительный институт поменяет адрес - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент архитектура қурилиш институти янги бинога кўчирилади

Қарорда, хусусан, қуйидагилар тасдиқланган:

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси таркиби ва тузилмаларининг ўзаро ишлаш тартиби, қўмита марказий аппаратининг янги таркиби;

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Давлат архитектура ва қурилиш инспекцияси таркиби;

Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси таркиби, Тошкент шаҳри ҳамда вилоят ва туманлардаги Давлат архитектура ва қурилиш бошқармаларининг намунавий тузилмалари;

Ўзбекистон Республикасида архитектура ва қурилишни ривожлантиришга қаратилган тадбирлар.

Янгиликлар лентаси
0