Тошкент архитектура қурилиш институти янги бинога кўчирилади

© Uzbekistan TodayТашкентский архитектурно-строительный институт поменяет адрес
Ташкентский архитектурно-строительный институт поменяет адрес - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қорасув-4 массивида ТАҚИнинг янги биноси қурилиши бошланди. Институт 1,5 йил ичида янги бинога кўчиб ўтиш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Охирги тўрт йилдан бери режалаштирилаётган қурилиш ишлари бошлаб юборилди, деб хабар қилмоқда Uzbekistan Today нашри.

Олий таълим масканининг Алишер Навоий кўчасида жойлашган эски биносини дастлаб тўлиқ қайта таъмирлаш режалаштирилганди, лекин кейинчалик янги мажмуа қурилиш ғояси ғолиб чиқди. Янги бино талаба ва ўқитувчилар таълим олиши ва ижод қилиши учун барча шароитларни яратиш имконини беради.

Архитектура институти хабарига кўра, янги бинога кўчиш бир — бир ярим йил ичида амалга оширилади. Бугунги кунда олийгоҳда ики мингдан ортиқ талабалар бакалавриатда 13 йўналиш бўйича магистратурада 20 та мутахассислик бўйича таълим олмоқда.

Янгиликлар лентаси
0