"Антитеррор-2017": Махсус кучлар Душанбедаги телемарказни озод қилди

© SputnikРоссийско-таджикские учения на полигоне Фахрабад
Российско-таджикские учения на полигоне Фахрабад - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Тожикистон давлат хавфсизлик қўмитаси раҳбарлигида антитеррор машғулотларининг иккинчи қисми бошланади

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik, Мария Шелудякова. Душанбеда МДҲ хавфсизлик ва махсус хизматлари органлари раҳбар таркибининг йиғини очилди. Тожикистон пойтахтига Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Россия давлатлари делегациялари етиб келди.

"Олдинда бизни тиғиз уч кун кутиб турибди. "Душанбе-Антитеррор-2017" ҳамкорлик машғулотлари учрашувимизнинг асосини ташкил қилади, — деди МДҲ Антитеррор маркази раҳбари Андрей Новиков.

Демонстрационные учения по ликвидации последствий чрезвычайных ситуаций - Sputnik Ўзбекистон
Махсус хизмат ходимлари Бухоро вокзалида "террорчиларни" зарарсизлантирди

Бугун Тожикистон давлат хавфсизлик қўмитаси раҳбарлигида машғулотларнинг иккинчи қисми бошланади. Махсус хизматлар террорчиларга қарши операцияни намойиш этадилар: телемарказни озод қиладилар. Ўқув машқлари Россия ва Тожикистон куч тизимларининг республика ҳудудига бостириб кирган шартли жангариларни йўқ қилиш билан якунланади. Антитеррор машқларининг биринчи босқичи 23-26 май кунлари ўтказилди.

Иштирокчи давлатларнинг оператив бўлинмалари шартли террорчилик ташкилотларига жалб этиш билан шуғулланадиган шартли ёлловчиларга қарши ўзаро чора-тадбирларни амалга оширдилар. Бундан ташқари, улар IP-трафикни ҳамда ижтимоий тармоқларда ёлловчи ресурсларни аниқлайдиган қурилмани синовдан ўтказдилар.

Шимолда терроризм таҳдиди юқорилигича қолмоқда ва МДҲ Антитеррор маркази машғулотларининг миқёси Ҳамдўстлик мамлакатлари хавфсизлигини таъминлаш учун терроризмга қарши курашнинг қатъийлигини билдиради, деб ёзади Sputnik Тожикистон.

Тожикистон мудофаа вазири Ширали Мирзо МДҲнинг барча мамлакатлари олдида ўхшаш вазифалар турганини ва терроризмга қарши курашда ягона ёндашув ривожланаётганлигини таъкидлади.

"Чегараларимиз яқинидаги вазият мураккаблигини сақлаб турибди ва бу таҳдидга қарши фақатгина биргаликда курашиш мумкин", — деди вазир.

Янгиликлар лентаси
0