ТОШКЕНТ, 24 маq — Sputnik. Бухорода Ўзбекистон куч тизимларининг махсус тактик ўқув-машғулотлари бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Бухоро шаҳар маъмурияти.
“Бухоро куч тузилмалари 23 май куни Бухоро-1 темир йўл вокзалида аксилтеррор ўқув машғулотлари ўтказди. Сценарий бўйича террорчилар поезд вагонларидан бирида фуқароларни гаровга олишган”, — дейилган маъмурият хабарида.
МХХ, Мудофаа вазирлиги, ИИВ ва ФВВ махсус бўлинмалари, юқори малака намойиш қилиб, қуролланган террорчиларни зудлик билан зарарсизлантиришди.
Ўқув машғулотлари давомида, шунигдек, турли тузилма қутқарувчиларининг фавқулодда вазиятларда ўзаро мувофиқ равишда ҳаракат қилиши машқ қилинди. Жабрланганлар эвакуация қилинди ва уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Белгиланган вазифалар тўлиқ бажарилди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу каби ўқув машғулотлари Андижон ва Тошкентда ҳам бўлиб ўтган эди.