Суд Навальныйга нисбатан ўз ҳукмини эълон қилди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишАлексей Навальный
Алексей Навальный - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Навальный миллиардер Усмоновни Россия бош вазири Медведевга пора беришда, давлат мулкини ўғирлашда, шахтёрларга кам ойлик тўлашда ва Ўзбекистонда "зўрлаб номусга тегиш" жинояти содир этганликда айблаган эди

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Москванинг Люблино суди миллиардер Алишер Усмоновнинг ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш учун Навальныйга нисбатан даъвосини тўлалигича қаноатлантирди, деб хабар берди РИА Новости.

Алексей Навальный - Sputnik Ўзбекистон
Усмонов – Навальный судининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди

"Тарқатилган маълумотлар ҳақиқатга мос келмайди ва даъвогарнинг шаъни, қадр-қиммати ва обрўсини таҳқирлайди деб топилсин. Жавобгар бу маълумотларни инкор этишга ҳукм қилинсин", — дея ҳукмни эълон қилди судья Марина Васина.

Суд шунингдек, жавобгарга коррупцияга қарши роликни ўчириб ташлаш мажбуриятини юклади. "Бундай қилинмайди", — деди Навальный ва суд қарорига нисбатан норозилик билдиришини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Навальный ўз видеомурожаатида миллиардер Усмоновни Россия бош вазири Медведевга пора беришда, давлат мулкини ўғирлашда, шахтёрларга кам ойлик тўлашда ва Ўзбекистонда "зўрлаб номусга тегиш" жинояти содир этганликда айблаган эди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.
Янгиликлар лентаси
0