Сайёр қабулларда аксарият муаммолар жойида ҳал бўлди

© Суръат МахсудовВыездные приемы в Сурхандарье и Андижане
Выездные приемы в Сурхандарье и Андижане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сайёр қабуллар давомида Сурхондарё ҳамда Андижон вилоятлари аҳолисининг 1100дан зиёд мурожаатлари жойида кўриб чиқилиб, 70%дан зиёди ижобий ҳал этилди, қолган 30%и эса асосли деб топилиб, ижро учун муддат белгиланиб, назоратга олинди.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. 23-29 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Турсинхон Худайбергенов бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи аъзолари Сурхондарё ва Андижон вилоятлари аҳолиси билан очиқ мулоқот тарзида сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда вазирликлар, шаҳар ва туман ҳокимликлари, прокуратура, ички ишлар, суд органлари раҳбарлари ҳамда бошқа тегишли бошқарма ва ташкилотлардан 180 дан зиёд мутасаддилар иштирок этди.

Самарқанд вилоятидаги сайёр қабулларда кўплаб мурожаатлар ҳал этилди

Тадбирларда таъкидланишича, бугунги кунга келиб, Сурхондарё вилоятидан 55 минг, Андижон вилоятидан эса 68 минг мурожаат келиб тушган.

Мазкур вилоятлардан келган мурожаатларнинг асосий қисми уй-жой олиш ва уй-жой қуриш учун ер ажратиш (17,2%), моддий ёрдам, пенсия таъминоти ҳамда болалар нафақасини олиш (10,9%), меҳнат ва бандлик (7,8%), суд қарорларининг ижро этилиши (8,5%), банк-молия ва солиққа тортиш (5,1%), судларда жиноят ишлари, фуқаролик ишлари, хўжалик судларида ишлар кўрилиши (4,4%), фуқароликни қабул қилиш ва фуқароликдан чиқиш, паспорт олиш ва пропискага ўтиш (4,3%) каби соҳаларга оиддир.

Сайёр қабуллар давомида Сурхондарё ҳамда Андижон вилоятлари аҳолисининг 1100дан зиёд мурожаатлари жойида кўриб чиқилиб, 70%дан зиёди ижобий ҳал этилди, қолган 30%и эса асосли деб топилиб, ижро учун муддат белгиланиб, назоратга олинди.

© Суръат МахсудовСурхондарё ва Андижон вилоятларида сайёр қабуллар бўлиб ўтди
Выездные приемы в Сурхандарье и Андижане - Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарё ва Андижон вилоятларида сайёр қабуллар бўлиб ўтди

75 та ижро ҳужжатлари юзасидан 82 млн. сўмлик суд қарорлари ижро этилиши, 33 нафар фуқарога автомобиллар етказиб бериш бўйича шартномалар тузилиши, соғлиқни сақлаш соҳасида 93, газ таъминоти бўйича 41, банк соҳасида 36, жумладан кредит ажратиш бўйича 23 мурожаатнинг ижобий кўриб чиқилиши таъминланди.

Мисолларга мурожаат қиладиган бўлсак, асакалик Муқаддамхон Умарова сайёр қабулда ишли бўлди.

"Иш масаласи ҳал бўлди, менга тикув машинаси ва материал берилди. Энди уйимда тикувчилик билан шуғулланиб, даромад топадиган бўлдим", дейди у.

Бир неча йил олдин "Олтинкўлпилла" корхонасидан нафақага чиққан меҳнат фахрийси Давлатбек Каримов корхонада маблағ етарли бўлмагани учун 7 миллион сўм иш ҳақини ололмаганлиги учун сайёр қабулга ёрдам сўраб келганди. Унинг мурожаати ижобий ҳал этилиб, қолиб кетган иш хақи ҳаммаси тўлаб бериладиган бўлди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.
Янгиликлар лентаси
0