Ўзбекистонликлар учун умра квоталари оширилди

Oбуна бўлиш
Ҳозирга қадар ҳар йили юртдошларимиздан 5 минг нафари ҳаж сафарини ҳамда 6 минг нафари умра зиёратини адо этиб келишаётган эди

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Жорий йилдан бошлаб 7200 нафар ўзбекистонликлар ҳаж сафарини, келгуси йилдан бошлаб эса 10 минг нафар юртдошимиз умра зиёратини адо этиши режалаштирилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати.

Паломники в Мекке - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондан Рамазон мавсумида 650 киши умра зиёратига боради

Хабарга кўра, бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита раиси О.Юсупов маълум қилган.

Ҳозирга қадар ҳар йили юртдошларимиздан 5 минг нафари ҳаж сафарини ҳамда 6 минг нафари умра зиёратини адо этиб келишаётган эди, дейилади хабарда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

 

Янгиликлар лентаси
0