Ўзбекистонга Россия меҳнат ва бандлик федерал хизмати делегацияси келади

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишЦентр занятости
Центр занятости - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Роструд делегацияси ташриф доирасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасида учрашувлар ўтказиши режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Россия меҳнат ва бандлик федерал хизмати (Роструд) делегацияси 31 майдан 3 июнга қадар Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мэр Москвы С. Собянин принял участие в открытии здания миграционного центра - Sputnik Ўзбекистон
Москва Миграция маркази: Меҳнат мигрантлари қонуний ишлашни хоҳлайди

Роструд делегацияси ташриф доирасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасида учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Делегация бундан ташқари, Тошкентдаги ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази, Самарқанддаги "MAN Auto-Uzbekistan" автомобиль заводи ҳамда шаҳардаги ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш марказига ташриф буюради.

Россия меҳнат ва бандлик федерал хизмати Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги меҳнат миграцияси бўйича келишувларни амалга ошириш борасидаги масъулиятли орган ҳисобланади. Роструд иш берувчиларнинг меҳнат қонунчилигига амал қилишларини назорат қилади, Россияга хориждан ишчиларни жалб этиш бўйича таклифлар тайёрлашда ҳамда квоталар белгилашда иштирок этади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.
Янгиликлар лентаси
0