ТОШКЕНТ, 18 апр – Sputnik. Ушбу йилнинг январ – март ойлари натижаларига кўра, меҳнат мигрантлари орасида патент олиб қонуний ишлашни истайдиган сони ошди, деб хабар қилмоқда Москва шаҳри Иқтисодий ривожланиш департаменти.
Хусусан, Москва Миграция маркази томонидан 85 мингта патент берилган. Бу эса ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан 21% га кўп.
“Москвада, патент олишнинг жуда оддий ва ойдин тартиби ишга туширилган. Ноқонуний воситачилар фаолияти мутлақо мустасно қилинган”, — деди Москва Иқтисодий ривожланиш департаменти раҳбари Владимир Ефремов.
Шунингдек, Ефремов айтишига қараганда, Москва, шаҳар фаровонлиги учун қонуний ишлашга тайёр бўлган ҳар бир кишини қабул қилади ва бунинг учун патент расмийлаштириш жараёнини муаммосиз ва тушунарли қилишга тайёр.
Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.