ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. "СарыаркаАвтоПром" ишлаб чиқариш майдонларида Ravon Nexia R3 автомашинаси йиғиш ишлари бошланди, бу ҳақда Қозоғистон компания матбуот хизмати хабар берди.
Ҳамкорликнинг кейинги босқичида автомашиналар ишлаб чиқаришни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади. "УЗАВТО АЗИЯ" компанияси Қозоғистондаги Ravon расмий дистрибьютери ҳисобланади. Ушбу корхона автомашиналарни савдо ишлари амалга оширилиб, шу жумладан, AllurAuto автомарказлари орқали савдо қилишади.
Бироз олдин GM Uzbekistan ва "СарыаркаАвтоПром" бизнес форуми доирасида лойиҳани амалга ошириш бўйича якуний босқичга ўтканлигини маълум қилишган.
"General Motors Korea компаниясининг мутахассислари Костанай вилоятида "СарыаркаАвтоПром" да ўтказилган аудит хулосига кўра, ишлаб чиқариш майдони талаб этиладиган сифат стандартларга жавоб беради. Бу ўз навбатида Ўзбекистон ва Қозоғистон автомашина ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги ҳамкорлик янги поғонага кўтарилганлиги ҳақида далолат бермоқда", — деб айтилган хабарда.
Бугунги кунда Ravon Nexia R3 харидорлар учун энг қизиқиш уйғотмоқда. Автомашина нарх-сифат жиҳатидан солиштирилса харидорлар учун жуда қулайдир. Қозоғистонда ишлаб чиқарилган автомашиналар имтиёзли кредитлар дастури бўйича харид қилиш мумкин бўлади.
2017 йил 4 ой ҳисоб-китобларга кўра, Ravon Nexia R3 қозоғистонлик харидорлари учун энг оммабоп бўлган енгил автомашиналар рўйхатида юқори ўрин олди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.