ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Қозоғистонлик автомобиль соҳаси журналисти Роман Масленников ўзбек автомобиллари қозоғистонлик харидорларни нимаси билан ўзига жалб этиши ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Қозоғистонда йилига 7 минг донагача Ravon автомобилларини йиғиш режалаштирилмоқда. Экспертнинг фикрича, аксарият ишлаб чиқарувчилар бугунги кунда янги қоидалар — автомобилларни ГЛОНАСС навигация тизими ва янги хавфсизлик тизими билан жиҳозлаш шартлиги сабабли Қозоғистон автобозорини тарк этишмоқда.
Қатор ишлаб чиқарувчилар бозордан чиқиб кетди ва эндиликда айрим компаниялар мамлакат автобозорига кириб келмоқда. Бунинг устига, мамлакатнинг ўзида автомобиль йиғиш фойдалироқдир.
"Агарда автомобиль Қозоғистонда йиғилмаса — бож тўловлари йирик миқдорда бўлгани боис ишлаб чиқарувчиларнинг даромад олиш имконияти йўққа чиқади", — деди эксперт.
Ravon R2 сотуви қанчалик муваффақиятли бўлишини бозор кўрсатади, деб ҳисоблайди Масленников. Лекин автомобилнинг жиҳозланиши ва нархи харидорни чорлаши аниқ — Қозоғистонда бу нархга автомат узатмалар қутиси билан жиҳозланган машинани топиш қийин.