ТОШКЕНТ, 24 янв – Sputnik. Қозоғистоннинг Костанай вилоятида 2017 йилда хитойлик ва ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда 10 минг дона автомобил йиғишга қарор қилинган, деб хабар қилмоқда alau.kz нашри.
“ТОО “СарқаркаАвтопром” “Ўзавто” билан ҳамкорликда Костанай вилоятида енгиил автомобиллар ва автобусларни йирик-узелли ишлаб чиқаришга келишиб олишди. Келажакда ушбу соҳа учун махсус Индустриал зона қурилиб, у ерда локализация даражаси 50%га еткизилади”, — деди Костанай акими ўринбосари Роза Кемалова.
“Ҳозир биз икки йўналишда ривожланмоқдамиз. Хитойлик ҳамкорлар билан JAC S3, JAC S5 автомобиллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Ушбу йилнинг ўзида 3 мингта шундай автомобиллар ишлаб чиқарилади”, — деди Костанай вилоят акими (ҳокими) Архимед Мухамбетов.
Ҳоким айтишига қараганда, асосий урғу унча қиммат бўлмаган енгил автомобилларга берилади. Бу борада ўзбекистонлик корхоналар билан ҳамкорлик қилишан катта умид қилинмоқда.
Қозоғистонда Ravon автомобиллари ўртача 8000 $ туради, Lada Priora эса — 10500 $. Устига устак Ravon автомобилларининг сифати жуда яхши. Ўзбекистонлик ҳамкорлар билан йилига 7 минг дона автомобил йиғиш ҳақида келишиб олдик. Дастлаб йирик узелли йиғиш билан шуғулланамиз, кейин эса, тўлиқ йиғиш жараёнига киришишга умид қилмоқдамиз”, — деди вилоят раҳбари.
2017 йилда Костанай вилояти 2016 йилга қараганда 2 баравар кўп автомобил ишлаб чиқаришни режалаштирган. Вилоятда шунингдек Peugeot, SsangYong ва бошқа маркалар ҳам ишлаб чиқарилади.