Президент вазирлардан баландпарвоз ҳисоботлар эмас, самарали меҳнат талаб қилди

Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Туркманистон, Қозоғистон, Россия, Хитойга бўлган ташрифлари доирасида имзоланган шартномаларни амалга оширишда камчиликларга йўл қўяётган ҳар бир вазирлик ва идора фаолиятига танқидий нуқтаи назардан баҳо берди.

ТОШКЕНТ, 30 май – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 29-май куни Туркманистон, Қозоғистон, Россия, Хитойга бўлган ташрифлари доирасида имзоланган шартномалар ва лойиҳаларни амалга ошириш ҳолатини таҳлил қилишга бағишланган йиғилиш ўтказди.

Ҳужжатлар - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Хитой 20 миллиард долларлик шартнома имзолайди

Йиғилишда Бош вазир, унинг ўринбосарлари, тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарлари иштирок этди.

Шавкат Мирзиёев келишилган шартномаларни амалга оширишда камчилик ва қолоқликка йўл қўяётган ҳар бир вазирлик ва идора фаолиятига танқидий нуқтаи назардан баҳо берди.

Хусусан, Туркманистон билан қишлоқ хўжалиги техникаси, минерал ўғитлар, автомобиллар, қурилиш материаллари, маиший техника етказиб бериш бўйича 151 миллион АҚШ долларига тенг ҳужжатлар имзоланган эди. Ўтган уч ой давомида экспорт ҳажми 12 миллион долларни ташкил этди. Бу умумий келишилган миқдорнинг 8 %и, холос.

Шавкат Мирзиёев и Гурбангулы Бердымухамедов в Туркменистане - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди

Қозоғистон, Россия ва Хитойга ташрифлар ҳамда Туркия раҳбари билан ўтказилган музокараларда ҳам бир неча миллиард долларлик йирик келишувларга эришилди. Лекин уларнинг ижросига оид натижалар кутилганидек эмас.

Эришилган барча келишувларнинг молиявий манбалари, ижро механизмлари, логистикаси, масъул идоралар ва шахслар ҳамда бошқа масалалар тўлиқ ҳал қилинган бўлиши, иш пухта ва қатъий амалга оширилиши кераклиги таъкидланди.

Масъул ижрочиларнинг ҳар ҳафтада бир марта Вазирлар Маҳкамасида ва ҳар ойда бир марта Президент ҳузурида хорижий шериклар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган жорий ва ишлаб чиқилиши кўзда тутилаётган янги инвеститсион лойиҳалар юзасидан ҳисобот бериш тартиби ўрнатилади.

Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлиги рақамларда - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия: инвестициялар, савдо, бизнес, таълим

Лойиҳаларнинг ўз вақтида молиялаштирилиши, мутасаддиларнинг ижро интизоми, масъул шахсларнинг мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланишини назорат қилиш Ҳисоб палатаси ва Бош прокуратура зиммасига юкланди.

Шунингдек, йиғилишда дабдабали рақамлар ва баландпарвоз ҳисоботлар ортидан қувиш эмас, янгича самарали усул ва механизмларни татбиқ этиш, аҳволни қисқа муддатда синчиклаб ўрганиб чиқиш ва зарур чора-тадбирлар белгилаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Янгиликлар лентаси
0