ТОШКЕНТ, 30 мая — Sputnik. Қабул қилинган янги ҳужжат Ўзбекистон учун муҳим бўлган бир неча вазифаларни ҳал қилади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Янги қарор Ўзбекистонда муқобил манбаалар ҳисобидан одатий электр манбаалари ҳажмини босқичма-босқич қисқартириш имконини беради.
Иқтисоднинг энергия ва хом-ашёга бўлган талабини қисқартириш ва энергия тежовжи технологияларни қўллаш, меҳнат самарадорлигини ошириш, яқин келажакнинг яна бир муҳим масаласига айланади.
Ушбу дастур доирасида Ўзбекистон 2025 йилга қадар умумий қиймати 5,3 миллиард доллар бўлган 810та лойиҳа амалга ошириши керак.Лойиҳалар орасида Ўзбекистоннинг 25та энг йирик корхоналарида энергия сарфлашни камайтириш ҳам режалаштирилган.
Ундан ташқари ижтимоий соҳаларда ва қишлоқ хўжалигида ҳам янги технологияларни киритиш режалаштирилган. Хусусан, яқин 5 йил ичида бюджет ташкилотларида ўрнатилган 17251та иситиш қозонларини алмаштириш режалаштирилган.Ушбу тадбир 56,5 миллион куб табиий газни иқтисод қилиш имконини беради.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 879та насос ва1523 та электр двигателларини самаралироқ ускуналарга алмаштириши керак бўлади.
Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан 314 миллиарда сўмдан ортиқ маблағ ажратилади.
Экспертлар фикрига кўра, 2025 йилга қадар Ўзбекистонда муқобил энергия манбаи 12,7%дан 19,7%га етиши керак. Муқобил энергия таркибида қуёш энергияси улуши 2,3%га, шамол энергияси улуши — 1,6%га етади.
Шунингдек, ишлаб чиқариш учун сарфланаётган энергия ҳисобидан ҳар йили 9,79 млн тонна шартли ёнилғи миқдорида энергия тежаш кутилмоқда.